Ғозғонда яна бир янги корхона ишга туширилди

Ғозғон шаҳрида “Premier textile” хусусий корхонасига қарашли тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мажмуаси ишга туширилди.
Мамлакатимиз Президенти 2019 йилнинг 12 мартида Навоий вилоятига ташрифи доирасида Нурота туманининг Мармаробод МФЙида Ғозғон шаҳрининг саноатини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш топшириқларини берган эди. Шу асосда шаҳарда мармар ва гранит тошлари қазиб олиш ва уларга ишлов бериш борасида бир қатор корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, мазкур ташрифда шаҳар хотин-қизларини доимий иш жойи билан таъминлаш ҳамда тош қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар ишчи ходимларига махсус кийимлар тайёрлаб бериш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ таъсисчилигида ҳудудда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси бапо этиш вазифалари белгиланган эди.
Куни кеча мазкур топшириқ ижроси таъминланиб, умумий қиймати 1,7 млрд сўмлик тикув-трикотаж мажмуаси “Навоий барака чеварлари” МЧЖ томонидан фойдаланишга топширилди.
Ушбу корхонанинг ишга туширилиши туфайли ҳудуддаги 100 нафардан ортиқ хотин-қизларни бандлигини таъминланади.
Корхона томонидан 2020 йилда 600,0 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш белгиланган бўлиб, бу маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаи ҳамдир.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг