«Ғоядан ғалабагача» ёш тадбиркорлар форуми ташкил этилди

11:25 09 Декабрь 2021 Жамият
202 0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами арафасида ёшларда тадбиркорликка кўникма ва рағбат уйғотиш, ғояларини рўёбга чиқаришига туртки бериш мақсадида Фарғона вилояти прокурори ташаббуси билан «Ғоядан ғалабагача – ёш тадбиркорлар форуми» ташкил этилди.

Биринчи босқичида туман (шаҳар) прокурорлари масъуллигидаги 2-сектор ёшлари тадбиркорлик соҳасидаги зарур билим ва малакаларга эга бўлишлари учун турли семинар-тренингларда иштирок этдилар ҳамда улар йирик ишлаб чиқарувчи ва ҳунармандлар фаолияти билан бевосита таништирилди.

Санъат саройида ўтказилган тадбирнинг асосий босқичида 2-сектор ёшлари билан бирга вилоятнинг бошқа фаол ёшлари ҳам қатнашди.

Форумни Фарғона вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоилов очиб берди. Шундан сўнг, “MFaktor” ва бошқа бизнес спикерлари, таниқли тадбиркорлар ўз муваффақият сирларини ёшлар билан ўртоқлашиб, уларга мотивация ва ўзларининг зарур тавсияларини бердилар.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, тадбир сўнгида фаол ёшларга ва тадбир иштирокчиларига вилоят прокурорининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури ёшларга байрам кайфиятини улашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?