Гонконгдаги ёнғиндан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги айтилди
Гонконгдаги турар жой мажмуасида юз берган фожиали ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
«Гонконгдаги турар жой мажмуасида юз берган фожиали ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва чуқур таъзиямизни билдирамиз. Жароҳат олганларга эса тез фурсатларда шифо тилаймиз», дейилади ТИВ вакили хабарида.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасалари воқеа юзасидан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан дарҳол алоқа ўрнатган. Унда ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинган.
Таъкидланишича, мазкур масала доимий равишда ТИВ назоратида.
Бурхонов, шунингдек, зарурат юзага келганда ёрдамга муҳтож фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси:
- Телефон: +86 185 1441 7274
- Телефон: +86 (10) 6532 6305
- Факс: +86 (10) 6532 6304
- E-mail: ch.uzembassy@mfa.uz
Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги:
- Телефон: +86 132 4800 8171
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консуллиги:
- Телефон: +86 132 4970 0996
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг