Ғолиблар халқаро фестивалга боради

18:15 08 Июнь 2021 Спорт
1329 0

Пойтахтимизда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси якунланди. Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубоги учун ўтказилган турнирнинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жами 28 нафар ҳаваскор шахматчи ва шашкачи ғолиблик учун дона суришди.

Мусобақа якунида шахмат бўйича фахрли 1-ўрин Андижон вилояти Бўстон туманидан Мукимжон Муйдиновга, шашка бўйича эса ғолиблик Хоразм вилояти Хива туманидан Гавҳар Саъдуллаевага насиб этди. Танлов шартларига кўра ғолиблар жорий йилнинг 2—9 сентябрь кунлари Украинада бўлиб ўтадиганХалқаро спорт фестивали чиптасини қўлга киритдилар. Танловнинг энг фаол иштирокчиларига диплом, эсдалик совғалари, шунингдек, юртимизнинг гўзал масканларидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

М. Холматова

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер