Ғолибига машина бериладиган “Илҳом” ёшлар мукофоти таъсис этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.
Мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
1- ўрин учун - “Spark” енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;
2- ўрин учун - 30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
3- ўрин учун - 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.
Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун - 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг