Гиёҳванд модда сотувчиси қўлга олинди

11:15 29 Август 2022 Жамият
235 0

Нишон тумани «Жануб Машъали» МФЙда яшовчилар И.Р ва А.П.лар 2 дона гугурт қутига жойланган «марихуана» ўсимлигини Қарши шаҳар «Гулшан» МФЙ ҳудудида 1.000.000 сўмга сотган вақтда ушланди. 

Гиёҳванд модда сотувчилари билан олиб борилган суриштирувлар давомида шоввозлар заҳри қотилни Касби туман «Қамаши» МФЙда яшовчи А.Б.дан олганлигини билдиради.

Натижада А.Б. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда хўжалик биносида полиэтилен пакетда ҳамда елим идишда сақлаб келаётгани шунингдек, томорқасида 1 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинди.

«Спички» ёзувли 2 дона гугурт қутига жойланган марихуананинг оғирлиги 6,2 грамм, Б.А.нинг уйидан олинган «марихуана» ўсимлигининг оғирлиги 475,5 грамм тош босди.

Ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер