Гитлер Германияда фахрий фуқаро унвонидан маҳрум қилинди

22:25 16 Июль 2021 Дунё
811 0

Архив сурат

Германиянинг Гессен федерал ери Бабенхаузен шаҳри депутатлари Адольф Гитлерни мазкур кентнинг фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.

Ушбу қарор Гитлернинг вафотидан 76 йил ўтгач қабул қилинган. Нашрнинг ёзишича, бу ҳаракат шаҳарнинг тоталитар ўтмиши билан курашининг бир қисми. Шаҳар кенгаши аъзоси Инго Рорвассер эса бу ҳолатни «муросасизлик ва ирқчиликка қарши сигнал», дея изоҳлади.

Гитлер 1933 йил апрель ойида Бабенхаузеннинг фахрий фуқароси дея эълон қилинган эди. Гитлер қўшинлари 1939 йилда Польшага бостириб кириши билан Иккинчи жаҳон уруши бошланган. 

Адольф Гитлер 1945 йилнинг 30 апрелида Собиқ Иттифоқ қўшинлари Берлинга кириб келиши билан ўз жонига қасд қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?