Германиялик профессор таклиф билан чиқди

12:13 12 Октябр 2021 Жамият
226 0

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти Германиянинг Амалий Фанлар университети профессори Марион Халфман билан учрашув ўтказди.

Унда талабаларни тўқимачилик саноати учун тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, профессор тўқимачилик институти талабаларини Германия университети дастури доирасида ўқишга юбориш, шунингдек, бўяш, лойиҳалаш, пахтани бирламчи қайта ишлаш ва тўқиш каби йўналишларда қисқа муддатли курслар ташкил этиш имконияти ҳақида таклиф билан чиқди. Таклиф қўллаб-қувватланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Амалий Фанлар университети 1971 йилнинг 1 августда 8 та олий техник таълим муассасаси, учта муҳандислик мактаблар ҳамда касб ва санъат мактаби бирлашиши натижасида ташкил этилган. Унда 14 215 талаба таҳсил олиб, Германияда амалий фанларни ўқитиш бўйича кучли 10 та йирик университетларидан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?