Германиядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши юқори самарага эга препарат олиб келинди — ССВ

09:07 03 Сентябр 2021 Жамият
574 0

Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча тунда Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19га қарши сунъий «антитаначалар коктейл»и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?