Германияда Зеленский АҚШ манфаати учун Украинани вайрон қилганликда айбланди

14:56 19 Апрель 2024 Дунё
671 0

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан келган «қўғирчоқбоз»лари туфайли Украинани вайрон қилди. Ушбу фикрларни германиялик тадбиркор Ким Дотком айтиб ўтди.

«Украинадаги президентлик сайловларида тинчлик ваъда қилиб ғалаба қозонган комедиячи ўз мамлакатини вайрон қилди ва одамларнинг авлодини йўқ қилди, ўзининг америкалик «қўғирчоқбоз»лари учун Россия билан зиддият уйғотди», дейди тадбиркор.

Аввалроқ, германиялик тадбиркор НАТОнинг Россияни бостириш режаси барбод бўлганини, чунки рус қўшинлари ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканини айтган эди.

«Россия можарода ҳукмронлик қилаётган бир пайтда НАТО Украина учун ҳатто ўқ-дори топа олмайди», — деганди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?