Германияда Европа Иттифоқи Украина ғалабасига ишончини йўқотаётгани айтилди

22:03 16 Март 2024 Дунё
693 0

Фото: Reuters

Европа Иттифоқи дипломатик доираларида Украина можарода ғалаба қозона олмаслиги ва бой берилган ҳудудларни қайтариб олмаслиги ҳақидаги баёнотлар тобора кўпроқ эшитилмоқда. Бу фикрни Германиянинг «Welt» телеканалида журналист Геррит Зебальд билдирди.

Зебальднинг сўзларига кўра, авваллари Европа Иттифоқи ҳам, НАТО ҳам Украина Россия назорати остида бўлган ҳудудларни қайтариши кераклиги ҳақида умумий позицияга эга бўлган, аммо ҳозир бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган «баёнотлар тобора кучайиб бормоқда».

Журналист ўз сўзларини тасдиқлаш учун Германия Социал-демократик партиясининг мамлаат парламенттдаги фракцияси раҳбари Рольфа Мютценихнинг яқиндаги чиқишини эслади. Ўшанда Мютцених Украина-Россия можаросини тўхтатиш йўлларини излаш ва кейин уни тугатиш зарурлигини таъкидлаганди.

«Улар биз бошқа ечим топишимиз керак очиқдан-очиқ айтишади [Украинани ҳамма нарсада сўзсиз қўллаб-қувватлашдан ташқари], чунки Украина ҳудудларни қайтармайди», дейди Зебальд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?