Германия ва Буюк Британияда ҳам коронавируснинг янги штамми — «омикрон» билан зарарланганлар аниқланди

22:09 27 Ноябрь 2021 Дунё
934 0

Иллюстратив фото

Германияда коронавируснинг янги штамми — «омикрон» билан зарарланишнинг биринчи ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Гессен федерал ери ижтимоий масалалар вазири Кай Клозе маълум қилди.

«Кеча Жанубий Африкадан қайтган одамда «омикрон» штаммига хос бир нечта мутациялар борлиги аниқланди. Шубҳалар жуда катта. Шунинг учун у изолацияга олинди», деб ёзган Клозе ўзининг «Твиттер»ида. Шу ўринда, вазир ўтган ҳафта Жанубий Африкадан қайтган барча фуқароларни тестдан ўтишга ва атрофдагилар билан алоқани чеклашга чақирди.

Буюк Британияда эса янги штамм билан иккита зарарланиш ҳолати аниқланган. 

Бу ҳақда "Sky News" телеканали Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Сажид Жовидга таяниб хабар берди.

26 ноябрдан бошлаб Буюк Британия коронавируснинг янги штамми — B.1.1.529 («омикрон») аниқлангани сабабли Жанубий Африка, Ботсвана, Зимбабве, Лесото, Намибия, Эсватини билан парвозларни вақтинча бекор қилган эди.

Бунгача коронавируснинг янги штамми билан зарарланишнинг илк ҳолатлари Гонконг, Бельгия ва Исроилда аниқланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?