Германия ва АҚШ иқтисодиётида инқироз кутилмоқда — «Deutsche Bank» экспертлари

00:53 16 Июль 2022 Дунё
837 0

Иллюстратив фото

Қайд этилишича, 13 июль куни АҚШда июнь ойида истеъмол нархлари ўсиши тезлашганини кўрсатувчи маълумотлар эълон қилинганидан кейин бозорларда жиддий ўзгаришлар юз берди. Пайшанба куни евро билан паритет (тенглик)га эришган АҚШ қимматли қоғозлари ва долларининг ўзгаришига асосланиб, экспертлар фьючерс бозорлари энди 2022 йил охиригача Қўшма Штатлар иқтисодиётида инқирознинг 100 фоиз эҳтимоли борлигини таъкидлашмоқда.

Таҳлилчилар, шунингдек, Германия иқтисодиёти 2023 йилда тахминан 1 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. Табиий газ етказиб беришнинг қисқариши, АҚШдаги иқтисодий таназзул ва бошқа салбий омиллар Германия ялпи ички маҳсулоти жорий йилнинг иккинчи ярмида пасайишни бошлашига олиб келади. Таҳлилчиларга кўра, рекорд даражадаги инфляция ҳали чўққига чиқмаган.

Россиядан энергия етказиб беришнинг қисқариши Европада, хусусан, Германияда ушбу давлат газига қаттиқ қарамлик туфайли хавотир уйғотди. Асосий ташвиш шундаки, Кремль «Шимолий оқим 1» газ қувурини таъмирлашни баҳона сифатида етказиб беришни бутунлай тўхтатиши мумкин.

«Россия Ғарб санкциялари ҳамда Украинани молиявий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашига жавобан Европадаги иқтисодий фаолликка путур етказиш йўлларини излашда давом этади, деб тахмин қилиш ўринли кўринади», дейди «Deutsche Bank» таҳлилчилари.

«Бу, албатта, тўлиқ ёпилишни англатмаслиги мумкин. Аммо саноат ишлаб чиқаришига таъсир ва иқтисодий ноаниқлик Германия иқтисодиётини 2022 йилнинг иккинчи ярмида инқирозга олиб келади», дейди экспертлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер