Германия Украинага 1,3 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Фото: Х/Германия мудофаа вазирлиги
Германия Украинага умумий қиймати 1,3 миллиард евро бўлган янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писторус Киевдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
RBC-Украина хабарига кўра, янги пакет тўртта IRIS-T тизими, 20 мингта 155 миллиметрли артиллерия снаряди, танкка қарши миналар ва бошқа қуролларни ўз ичига олади.
“Бу ўтган қишдан бери бешинчи шундай пакет. Ва ишончим комилки, у сизга Россия агрессиясига қарши курашингизда ёрдам беради”, — деди Писториус.
Киев узоқ вақтдан бери сўраб келаётган узоқ масофали “Taurus” ракеталарини етказиб бериш эҳтимоли ҳақидаги саволга вазир бу борада янги маълумот йўқлигини айтди.
Шу билан бирга, у келаси йили Германия Украинага 155 мм калибрли 140 мингта снаряд етказиб беришни режалаштираётганини таъкидлади.
Германия ҳарбий ёрдам бўйича Украинанинг АҚШдан кейин иккинчи йирик иттифоқчиси ҳисобланади. Борис Писториус 21 ноябрь куни, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага келганининг эртасига Киевга ташриф буюрди.
Пентагон раҳбари Киевда “АҚШ Украинани Россия агрессиясига қарши эркинлик учун курашда – бугун ҳам, келажакда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади”, деди.
Шу куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 100 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этаётганини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
- Коинотдаги «шарпа шаҳарлар» ёхуд митти галактикалар ҳақида нималарни биламиз?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг