Германия канцлери Ангела Меркел ҳужумга учради

21:58 24 Сентябр 2021 Дунё
1096 0

Фото: dpa

Қушлар боғига ташрифи чоғида тўтиқуш Германия канцлери Ангела Меркелга ҳужум қилди.

Германия канцлери Ангела Меркел Меcкленбург-Форпоммерн федерал еридаги қушлар боғига ташрифи чоғида ҳужумга учраган.

"Spiegel" нашрининг ёзишича, ҳужум Меркел ранг-баранг тўтиқушлар билан суратга тушаётган пайтда содир этилган.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Германия Бундестагига сайловлар бўлиб ўтади. Меркел сайловда иштирок этишдан бош тортган. Шу боис мазкур сайловда Германиянинг янги канцлери сайланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?