Германия фрегати АҚШнинг учувчисиз учоғини ўққа тутди

13:19 29 Февраль 2024 Дунё
148 0

Фото: IMAGO

Германиянинг “Гессен” фрегати хатолик туфайли АҚШга тегишли учувчисиз учоққа ҳужум қилишга уринган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили “CNN” телеканалига исмини ошкор қилмаслик шарти билан маълум қилди.

“Европа Иттифоқининг муҳим сув йўлини ҳимоя қилиш ҳаракатлари доирасида Қизил денгизда фаолият юритаётган Германиянинг “Гессен” фрегати АҚШнинг МҚ-9 учувчисиз учоғига ўт очди”, — дейди Пентагон вакили.

Расмийнинг сўзларига кўра, фрегат иттифоқчи дрон билан Яман ҳусийларининг учувчисиз самолётини адаштириб юборган. Унинг қўшимча қилишича, “Гессен” Америка дронига қандай қуролдан ўқ узгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шу йилнинг 28 февраль куни Германия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Михаэл Стемпфле немис фрегати хатолик туфайли иттифоқчиларнинг учувчисиз учоғига ҳужум қилганини, аммо бу муваффақиятсиз бўлганини айтганди. Расмий ушбу учоқ қайси иттифоқчи давлатига тегишли эканлигини очиқламаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер