Германия Президенти май ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

14:15 08 Февраль 2019 Сиёсат
2347 0

Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шу ой май ойига режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди. Федерал Президент шу йил баҳорида мамлакатимизга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?