“General Motors” носозлик туфайли 6 миллион дона автомобилни қайтариб олади

Американинг “General Motors” автомобилсозлик концерни носоз хавфсизлик ёстиқчалари боис 6 миллионга яқин транспорт воситасини қайтариб олмоқда. Улар Япониянинг “Takata” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган ва концернга етказиб берилган.
Тегишли баёнот автоконцерн веб-сайтида эълон қилинди.
Компания томонидан таъкидланишича, бу талаб АҚШ транспорт вазирлиги ҳузуридаги Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўйилган.
"Илмий маълумотлар ҳамда текширувлар натижаларига асосланиб, автомашиналарни қайтариб олишни зарур деб ҳисобламасакда, NHTSA (Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ушбу машиналардаги хавфсизлик ёстиқларини алмаштиришимизни талаб қилди", дейилади баёнотда.
“General Motors” бошқарма хулосаларига норози эмаслигини билдирган.
“Бироқ компания NHTSA қарорини бажаради ва керакли чораларни кўради”, дейилади баёнотда.
Манбага кўра, бундай камчиликлар қуйидаги русумларда аниқланган:
- Chevrolet Silverado HD (2007–2008 йилларда ишлаб чиқарилган).
- GMC Sierra HD (2007–2008 йилларда ишлаб чиқарилган).
- Pontiac Vibe (2003–2010 йилларда ишлаб чиқарилган).
- Saturn Astra (2008–2009 йилларда ишлаб чиқарилган).
- Saab 9-2X (2005–2006 йилларда ишлаб чиқарилган).
- Saab 9-3 (2006–2011 йилларда ишлаб чиқарилган).
- Saab 9-5 (2006–2009 йилларда ишлаб чиқарилган).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг