«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастурининг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, танловдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масаласига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
Танловда ҳар бир йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тегишли йўналишда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари қатнашишлари мумкин.
Мазкур танлов ҳар бир вазирлик, идора, ташкилотда гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини шакллантириш, вазирлик ва идоралар фаолиятига гендер ёндашувларини жорий этишга қаратилган. Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш вазифаси ҳам қўйилмоқда.
Тадбирда «Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ўз навбатида, иштирокчилар танловни ўтказиш муддатлари, ҳайъат аъзоларини белгилаш, қатнашчиларни саралаш мезонлари ҳамда тақдирлаш маросимини ўтказиш каби масалалар юзасидан ҳам фикрлар алмашдилар.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг