Ғазода бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун сўзларимиз тугаяпти — БМТ вакили
Фото: AFP
Исроил кучлари чегара йўлакларини ёпиб қўймоқда. Бунинг оқибатида аҳоли ва касалхоналарга зарур маҳсулотлар етиб бормаяпти.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги Ғазонинг жанубий қисмидаги аҳоли зич жойлашган Рафаҳ шаҳрига озиқ-овқат етказиб бериш тўхтатиб қолганини маълум қилди. Бунга сабаб Исроил кучлари чегара йўлакларини ёпаётгани ва хавфсизлик масалалари билан боғлиқлиги айтилди.
Агентликнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотига кўра, ҳудудда 24 та соғлиқни сақлаш марказидан атиги еттитаси ишлаётгани ва сўнгги 10 кун ичида Рафаҳ ва Карем Абу-Салимдаги йўлаклар ёпилиши туфайли ҳеч қандай тиббий ёрдам етиб бормаган. Гуманитар вазият шу ой бошида Исроил аскарлари Рафаҳга қуруқлик операцияси бошлаганидан сўнг ёмонлаша бошлаган. Чегара ўтиш йўлининг ёпилиши нафақат маълум шаҳарларга, балки, бутун фаластинликларга ҳалокатли таъсир қилиши мумкин.
«Ғазода бўлаётган воқеаларни тасвирлаш учун сўзларимиз тугаяпти. Биз буни фалокат, даҳшатли туш, ер дўзах деб таърифладик. Ҳозир бўлаётган ишлар бундан ҳам ёмон», — дейди БМТ вакили.
Расмийнинг айтишича, Мисрдан Рафаҳга ўтиш йўлининг ёпилиши камида 82 минг тонна юкнинг кириб келишига тўсқинлик қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларидан маълумки, охирги бир сутка давомида анклав бўйлаб 80 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сешанба куни президент Жо Байден маъмурияти Исроилнинг Рафаҳдаги йирик операциясидан қаттиқ хавотирдалигини айтишига қарамасдан, Оқ уй Исроилга ҳарбий ва дипломатик ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам сешанба куни Исроилни гуманитар йўлакларнинг ёпилишини бекор қилишга чақирди. Унинг қўшимча қилишича, бошқа жойга тиббий ёрдам кўрсатиш учун эвакуация қилинган 700 га яқин оғир касаллар уруш зонасида, Ғазо шимолидаги Ал-Авда ва Камол Адван касалхонасидаги бемор ва шифокорлар эса қамалда қолиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг