Ғарб Киевга Россия нишонларига ҳужумлар тайёрлашда ёрдам бермоқда —CNN

17:19 02 Апрель 2024 Дунё
649 0

Фото: AP

Ғарб давлатлари Украинага Россиядаги нишонларга учувчисиз самолётлар ҳужумини режалаштиришда ёрдам бермоқда. Бу ҳақда CNN телеканали Украина дрон дастуридан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.

«Бу парвозлар иттифоқчиларимиз билан олдиндан белгиланади, учиш қурилмаси парвоз режасига амал қилади, бу бизга нишонларга бир неча метрлик аниқлик билан зарба бериш имконини беради», — дея ўз манбасидан иқтибос келтиради телеканал.

Бундан ташқари, телеканал суҳбатдошининг айтишича, баъзи ҳудудларда GPS сигналининг йўқолиб қолиши шароитида дронларни бошқаришнинг аниқлиги учун сунъий интеллект жавобгар бўлади.

Манбага кўра, ҳар бир дронда сунъий йўлдош маълумотлари ва релеф ҳақидаги маълумотларга эга бўлган процессор мавжуд. У бу технологияларни Киевга ким етказиб беришини аниқламади.

Украина дронлари март ойи бошидан бери Россиянинг бир қанча нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилди. Улар орасида Нижний Новгород, Самара, Рязан вилоятлари ва Краснодар ўлкасидаги заводлар бор.

Буюк Британиянинг “Financial Times” газетаси хабардор манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ Киевни Россия энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатишга чақириб, улар нефтнинг жаҳон нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

АҚШ Давлат котибининг энергия масалалари бўйича ёрдамчиси Жефри Пяттнинг айтишича, АҚШ Украинанинг Россияга зарба беришини рағбатлантирмайди.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам, ўз навбатида, Вашингтон Украинанинг Россия энергетика объектларига ҳужумларидан норози эканини тан олганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер