Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари якунланди

08:31 30 Декабрь 2023 Жамият
598 0

2023 йил 16-17 декабрь кунлари чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми бўлиб ўтган эди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тест синовининг ёзма қисмида иштирок этган талабгорлар учун 18-23-, 25-29 декабрь кунлари гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари ўтказилди.

Унда 26 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 34 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун имтиҳондан четлатилди.

Изоҳ: 30-31 декабрь ва 1-2 январь дам олиш куни эканлиги сабабли имтиҳон натижалари 10 январь куни эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер