Ғайрат Фозилов Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги савдо бўйича комиссари Кенан Полео ҳамда Халқаро савдо вазирлиги бош директори Э.Митчел билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистон – Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги савдо бўйича комиссари Кенан Полео ҳамда Халқаро савдо вазирлиги бош директори Э.Митчел билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Ўзаро товар айирбошлашни янада кенгайтириш, Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри Британия сармоялари ва илғор технологияларни жалб этишга тайёрлик билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг