"ГАИ" ходимларининг куни пиёдаларга қолдими?" — ЙПХ инспекторлари ва блогер ўртасида юзага келган ҳолат бўйича маълумот берилди

22:25 01 Июль 2021 Жамият
421 0

ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «Гаилар куни пиёдаларга қолдими Қонун ҳаммага бир эмасми» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.

"Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 11:10ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий-Беруний кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Т.Сотиболдиев белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган 1994 йилда туғилган пиёда Г.Мнинг тўхтатиб ўзини таништирган, қоидабузарлигини айтиб, маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида пиёда фамилия, исми-шарифини айтишдан бош тортган.

Пиёдани шахсини аниқлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф қилинган. Шундан сўнг пиёда Г.М. шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ЙПХ инспектори С.Т.Сотиболдиевга тақдим қилган. ЙПХ инспектори қоидабузар пиёдага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддасига асосан баённома расмийлаштирган, пиёда тузилган баённома билан танишиб чиқиб планшетга бармоқ изини босиб, орадан тахминан 1 соатлар ўтгандан сўнг нотаниш фуқаро ЙПХ инспекторлари Т.Омонов, А.Камалов ва Т.Сотиболдиевларнинг ёнига келиб «Журналист блогерман» деб ўзини тўлиқ таништирмасдан, ходимларни видео тасвирга олиб «Қонун ҳамма учун баробар, нега бошқа қоидабузар пиёдаларга чора кўрмаёпсиз» деб ходимларни иш фаолиятига халақит берган. ЙПХ катта инспектори Т.Омонов ва Т.Сотиболдиевлар журналист блогернинг саволларига жавоб беришаётганида блогер жавоб олишни истамасдан номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.

Текшируви жараёнида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Т.Сотиболдиевнинг муомаласи ва хатти-ҳаракатлари ички ишлар органлари ходими муомала маданияти нормаларидан чиқмаган ҳолатда бўлганлиги ўз тасдиғини тўлиқ топган" дейилади бош бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?