Футбол: Тошкентда U-23 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди, рақибимиз яна Саудия Арабистони

21:05 09 Июль 2021 Спорт
1189 0

Бугун пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида 2022 йилги U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларида қитъамизнинг 42 давлати вакиллари Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Қуръа натижасига кўра, жамоалар 11 та гуруҳга бўлинган ҳолда 15та йўлланма учун кураш олиб боришади. Яъни, гуруҳ ғолиблари финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олишса, 2-ўрин эгалари орасида энг яхши натижа қайд этган яна 4та жамоа улар сафини тўлдиради.

Сўнгги 16-йўлланма эса мезбон сифатида Ўзбекистонга тақдим этилган. Шунга қарамай вакилларимиз саралаш баҳсларида иштирок этишади ва ёшларимиз иштирокидаги ўйинлар терма жамоамиз учун финал босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Саралаш баҳслари 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон У-23 ёшлар терма жамоаси саралашда «Д» гуруҳидан жой олди. Қувайт давлати мезбонлик қиладиган мазкур гуруҳдан Саудия Арабистони ва Бангладеш терма жамоалари ҳам ўрин олган.

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи.

Ғарб минтақаси

«А» гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри-Ланка.

«Б» гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал.

«C» гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Малдив ороллари.

«Д» гуруҳи: Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Ўзбекистон.

«Э» гуруҳи: БАА, Уммон, Ҳиндистон, Қирғизистон.

«Ф» гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон.

Шарқ минтақаси

«Г» гуруҳи: Австралия, Хитой, Индонезия, Бруней.

«Ҳ» гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Тимор-Лесте, Филиппин.

«И» гуруҳи: Вmетнам, Мmянма, Гонконг, Хитой Тайпейи.

«Ж» гуруҳи: Таиланд, Малайзия, Лаос, Мўғулистон.

«К» гуруҳи: КХДР, Япония, Камбоджа.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?