Футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритган жамоалар сони 15 тага етди

03:25 02 Февраль 2022 Спорт
1399 0

Иллюстратив фото

Жорий йил футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар сони 15 тага етди.

Сешанба куни Осиё қитъаси саралаш турнири доирасидаги ўйинда Жанубий Корея терма жамоаси сафарда Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 53-дақиқасида Ким Жин Су жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқада Квон Чанг Хун якуний ҳисобни ўрнатди. 

Шу тариқа Жанубий Корея терма жамоаси 20 очко жамғариб, ЖЧ-2022нинг 15-иштирокчисига айланди. 

Бунгача Қатар (мезбон), Эрон, Аргентина, Бельгия, Бразилия, Германия, Испания, Сербия, Швейцария, Франция, Хорватия, Дания, Англия ва Голландия терма жамоаларининг мусобақада иштирок этиши аниқ бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер