Футбол бўйича Россия чемпионати июнда давом эттирилади

Фото: championat.com
21 июнь кунидан футбол бўйича Россия чемпионати яна давом эттирилади. Ушбу қарор Россия футбол иттифоқи (РФУ) Ижроия қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.
Чемпионат баҳслари 21 июнь — 22 июль кунлари бўлиб ўтади.
Россия Премер-лигаси раҳбари Сергей Прядкинни таъкидлашича, барча ўйинлар мавсум охиригача бўш трибуналарда ўтказилади. Шунингдек, баҳс давомида бешта футболчини алмаштиришга рухсат берилади.
“Афсуски, қолган ўйинлар томошабинларсиз ўтказилади — оммавий тадбирларни ўтказишга қўйилган чекловлар амалда. Аммо биз ишқибозлар ўз жамоаларини ўз уйларида қўллаб-қувватлашларига ишончимиз комил“, — дейди Прядкин.
Коронавирус пандемияси туфайли футбол бўйича Россия чемпионати 31 майгача тўхтатиб қўйилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг