Фурқат туманида болаларнинг МТТга қамров кўрсаткичи 92 фоиздан ошди

15:59 04 Август 2022 Жамият
368 0

Фото: Халқ сўзи

Президентимизнинг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятнинг олис Фурқат туманида 2017 йилда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи атиги 37,6 фоиз эди. Айни пайтга келиб бу рақам 92,2 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган беш йилда туманда 128 та нодавлат (5 та давлат-хусусий шериклик, 123 та оилавий) МТТ фаолияти йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Файзулло Султоновнинг маълум қилишича, тумандаги «Чек-чувалдоқ» МФЙда жойлашган 28-сонли боғчада 3,8 млрд. сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бунинг самараси сифатида муассасанинг қамров даражаси 120 ўринга етказилади. «Навбаҳор» МФЙдаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини замонавий кўринишга келтириш учун 4,2 млрд. сўм ажратилди. Бугунги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган боғча яқин кунларда 120 нафар болажонни ўз бағрига олади.

Йил якунига қадар Фурқат туманида болаларнинг МТТга қамров кўрсаткичини 95-98 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер