Фурқат тумани тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Фарғона вилоятининг энг олис ҳудуди — Фурқат туманида фойдаланишга топширилган тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси қурилиши учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали 5 минг 148 та овоз тўпланди ва 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ажратилди. Натижада туман аҳлига намунали хизмат кўрсатишга мўлжалланган тез тиббий ёрдам станциясининг муҳташам ва замонавий биноси қад ростлади.

— Тез тиббий ёрдам станцияси 2 та реанимобил ва 7 та тез тиббий ёрдам автомашиналари билан таъминланди, — дейди Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Бунёджон Мелиев. – Шунингдек, 2 та фельдшерлик ва 7 та шифокорлар бригадасидан ташкил топган малакали тиббиёт ходимлари учун барча қулайликлар яратилди. Тезкор интернет, телефон ва радиоалоқа тизимлари йўлга қўйилгани беморларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишда янада қўл келади.

Ўз навбатида тиббиёт муассасасида автотранспорт воситалари учун усти ёпиқ тураргоҳ, дорихона, чақириқларни назорат қилиш, дори-дармонларни сақлаш ва тарқатиш ҳамда амбулатор шароитда даволанадиган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари ҳам ташкил этилди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг