Фурқат Сидиқов Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги мулоқотга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг