Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар ушланди

14:03 14 Февраль 2023 Жамият
602 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.Н.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган фотосуратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш ва оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, эвазига ундан 1 000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Терговга қадар текширув давомида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Н.ни юқоридаги каби ҳаракатлар билан қўрқитиб, жами 140 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилига кўра юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер