Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди

12:02 18 Октябр 2021 Жамият
816 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 30 млн. сўм талаб қилиб, электрон тўлов тизими орқали таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн. сўмни ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?