Француз велосаёҳатчиси ва режиссёри Седрик Тассан Ўзбекистон туризми ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда
Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан “Arts and Deserts” МЧЖ туристик компанияси кўмагида Франциянинг VTOPO нашриёт уйи ижодий раҳбари, профессионал велосаёҳатчи ва режиссёр Седрик Тассаннинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.
Маълумот учун, 2005 йилда асос солинган VTOPO нашриёт уйи томонидан бутун дунё велосайёҳлари ва пиёда саёҳат қилувчилари учун махсус туристик қўлланмалар нашр этилади.
Шу боисдан, VTOPO нашриёт уйи ижодий раҳбари, профессионал велосаёҳатчи ва режиссёр Седрик Тассан билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Ғарбий Европа сайёҳлари учун кенг тарғиб қилиш ва улар ўртасида оммалаштириш мақсадида икки томонлама лойиҳа ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиҳа доирасида жорий йилда Францияда чоп этиладиган туристик журналнинг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони учун материаллар тўпланди. Бундан ташқари Францияда намойиш этиш учун қисқа метражли видеоконтент тайёрланди.
Бугунги кунда Седрик Тассанни Instagram, Facebook ижтимоий тармоқларида ҳамда YouTube платформасида умумий 100 000 дан ортиқ обуначилари кузатиб боради. Бундан унумли фойдаланиш мақсадида француз велоблогери ва режиссёри кўмагида мамлакатимизнинг туризм имкониятларини очиб берувчи ҳужжатли фильм ҳам суратга олинмоқда.
Суратга олиш ишлари Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилди. Велосаёҳат ва тоғ туризми йўналишидаги мазкур ҳужжатли фильм Францияда шу ёзда намойиш этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг