Франциянинг Alstom компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради

Фото: Архив сурат
Ўзбекистон ва Франция Парижда Тошкентнинг трамвай тизими лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Инвестициявий келишувга мувофиқ, Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси 9,1 километрлик трамвай линияларини қуради.
Кунлик йўловчи ташиш ҳажми 78 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Қурилиш ишларини 2024 йилнинг биринчи чорагида бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда.
Транспорт вазири И.Маҳкамов линияларнинг йўналишлари ҳали аниқ эмаслигини билдирди. Тошкентни бўлажак «Янги Тошкент» шаҳри билан боғловчи Янги Ўзбекистон кўчаси истиқболли йўналишлардан бири бўлиши мумкин. Бунда, тахминларга кўра, линия «Дўстлик» метро бекатидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг