Францияда хавф остида бўлган одамларга маймун чечакка қарши эмланиш тавсия этилди

20:46 08 Июль 2022 Дунё
881 0

Иллюстратив фото

Франция олий соғлиқни сақлаш бошқармаси хавф остида бўлган одамларга маймун чечакка қарши эмлашни тавсия қилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилот гомосексуалларни, трансгендерларни ва фоҳишалик билан шуғулланадиган шахсларни хавф гуруҳлари вакиллари сифатида таснифлади.

Бошқарма вирусга энг кўп дучор бўлган одамлар гуруҳларига юқоридаги тоифаларни киритиб, уларга профилактик эмлашни тавсия қилган.

Жорий йилнинг 5 июль ҳолатига кўра, Францияда маймун чечак билан касалланган 577 та ҳолат аниқланган.

Олдинроқ, Словакия соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Даша Рачкова мамлакатда маймун чечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланганини маълум қилганди.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечак тарқалишини пандемия деб эълон қилиб, ушбу инфекцияга қарши туриш учун давлатлар ва глобал тегишли идораларни зудлик билан чора кўришга чақирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер