Франция тараққиёт агентлиги халқаро консультантлари – Наманганда

Фото: Халқ сўзи
Хабарингиз бор, Президентимиз шу йилнинг 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Франция давлатида бўлди ва олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтказилди. Хусусан, давлатимиз раҳбари Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риуни қабул қилиб, Ўзбекистон ва ушбу агентлик ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Эътиборлиси, мазкур ташриф натижалари Наманган вилоятида ҳам ўзининг дастлабки амалий ифодасини намоён эта бошлади.
Куни кеча Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абураззоқов Франция тараққиёт агентлигининг урбанизация ва шаҳарларни режалаштириш масалалари бўйича халқаро консультантлари – жаноб Гиём Жос ва Шарлотта Бюре хонимни қабул қилди.
Агентлик вакиллари вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, кичик саноат зоналарига ташриф буюрдилар. Айни жараёнда Давлатобод тумани ҳудудида янги шаҳарсозлик намунаси асосида қад ростлаётган "New Namangan City" лойиҳаси, РК-1 қозонхонаси, «Орзу Идеал текстиль», «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар ҳудуднинг барқарор ривожланаётган иқтисодиётини, демографияси ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда Бош режа тузиш йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини юқори баҳоладилар.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг