Франция-Ўзбекистон университетлари II форумининг илк кунида 10 га яқин ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Фото: Халқ сўзи
«Campus France–2022» ҳамда Франция-Ўзбекистон университетлари II форуми тадбирлари доирасида «Барқарор ривожланиш жозибадорлик вектори сифатида» номли конференция ўтказилди. Унда Франциянинг нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда бир қатор соҳа мутахассислари маърузалари тингланди.
Шундан сўнг, «Марказий Осиёда янги минтақавий мобиллик маркази сари: Ўзбекистоннинг халқаро очиқлик сиёсати ва унинг Франция билан ҳамкорлик имкониятлари» номли семинар бўлиб ўтди.
Олий ўқув юртлари раҳбарларининг Ўзбекистон олий таълим тизимининг жаҳон таълим маконига интеграциялашуви, Франция университетлари билан ҳамкорлик стратегияси, икки мамлакат лойиҳаларининг яратилиши ва уларнинг муваффақиятлари мавзуларидаги маърузаларида алоқаларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз борди.
Шунингдек, икки томон таълим масканлари раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича самарали мунозара олиб борилиб, тажриба алмашилди ва истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Музокаралар натижаси ўлароқ 10 га яқин англашув меморандуми, битим ҳамда йўл хариталари имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг