Франция компанияси Сурхондарёда дор ва канат йўли қуради
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятда ҳам туризмни ривожлантириш масаласи янги босқичга кўтарилди. Бунда давлатимиз раҳбари томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани қўл келмоқда. Биргина «Бойсун баҳори» халқаро этно-фестивали натижасида Сурхондарёда сайёҳлар оқими 4 карра кўпайди.
Мисол учун, 2021 йилда Сурхон воҳасига 106 та хорижий давлатдан 91 минг 894 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлса, ўтган йилда вилоятга 600 минг нафардан зиёд хорижлик сайёҳ келди. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 800 минг нафардан ошиши кутилмоқда.
Сурхондарё мамлакатимизнинг гўзал табиат манзараларига бой тоғли ҳудудларга бой манзиллардан саналади. Воҳаликлар табиатнинг бундай беминнат инъомидан оқилона фойдаланиб, ҳудудда экотуризм, экстремал туризмни жадал ривожлантираётгани, айниқса, қувонарли ҳол.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов дор ва канат йўли, осма кўприклар қуришда бой тажрибага эга, дунёнинг турли минтақаларида ана шундай лойиҳаларни амалга оширган Франциянинг «MND» компаниясининг Осиё, Туркия ва Болқон минтақалари бўйича координатори Орхан Ширинни қабул қилди.
Вилоят раҳбари воҳанинг экотуризм салоҳияти, экстремал туризмни ривожлантириш имкониятлари, туризм йўналишида йўлга қўйилиши мўлжалланаётган лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берди. Компания вакиллари вилоятнинг Сариосиё ва Бойсун туманлари тоғли ҳудудларида дор ва канат йўли қуриш таклифини илгари суриб, ўзлари амалга оширган лойиҳалар, қурилган дор йўллари, осма кўприкларни тақдимот қилиндилар.
Учрашувда компания вакиллари таклифи қўллаб-қувватланган ҳолда барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиши алоҳида таъкидланди. Таклиф этилган лойиҳаларни мутахассислар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганиш, техник ва иқтисодий жиҳатлари ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилишига келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг