Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

13:10 27 Июнь 2022 Жамият
488 0

Ҳукумат қарори билан (346-сон, 24.06.2022 й.) Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

— суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;

— рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.

Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер