Фракция раҳбари партия рўйхатини шакллантиришда ҳар учта номзоднинг бир нафари аёл киши бўлиши лозимлиги ҳақидаги норманинг белгиланаётганини қўллаб-қувватлади

12:34 10 Октябр 2023 Сиёсат
171 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Айрим депутатлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

«Адолат» социал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Зуҳра Ибрагимова сўз олиб, сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши қатъий белгиланаётгани сиёсий партияларнинг парламентдаги роли ва ўрни ошишига хизмат қилишини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, фракция раҳбари партия рўйхатини шакллантиришда ҳар учта номзоднинг бир нафари аёл киши бўлиши лозимлиги ҳақидаги норманинг белгиланаётганини қўллаб-қувватлади ҳамда депутатларни мазкур қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер