"Forbes" 40 ёшгача бўлган энг бой америкаликларни эълон қилди

13:03 12 Октябр 2021 Дунё
279 0

"Forbes" журнали энг бой америкаликлар рейтингини тақдим этди. Рўйхатдаги 400 иштирокчининг 15 нафари 40 ёшгача бўлган тадбиркорларни ташкил этади.

Рейтингнинг энг ёш аъзолари орасида Facebook раҳбари Марк Цукерберг 134,5 миллиард доллар билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринни Цукербергга "Asana" компаниясини ташкил этишдан олдин Facebook'ни ишга туширишга ёрдам берган Дастин Московиц (24,1 миллиард доллар) эгаллаган.

"Forbes" рўйхатининг энг ёш аъзоси сифатида 29 ёшли Сэм Бэнкман-Фрид (22,5 миллиард доллар) келтирилган. У икки йил олдин FTX криптовалюта биржасини асос солган эди. Бэнкман-Фрид бойлигининг ярми FTT токенлари билан боғлиқ бўлиб, улар фойдаланувчиларга битим тузиш ва чегирмалар олишда ёрдам беради.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?