Финляндия Россия билан чегарани девор билан ўраб олмоқчи

18:22 27 Сентябр 2022 Дунё
571 0

Архив сурат

Финляндия Россия билан чегарани панжара билан ўраб олишни истаяпти. Чегарада тўсиқ қуриш таклифи мамлакат Чегара хизмати томонидан берилган.

Ушбу тўсиқ чегаранинг 10-20 фоизига ўрнатилиши. Россия ва Финляндия чегараларининг умумий узунлиги 1300 километрни ташкил этади. Тўсиқ ҳудуднинг 130-260 километрига жойлаштирилади, дейилади хабарда.

Чегара қўриқчиларининг фикрича, тўсиқ Финляндияга ноқонуний киришнинг олдини олишга ёрдам беради. У 50 йилга хизмат қилиши керак.

Аввалроқ, Финляндия расмийлари россияликларнинг мамлакатга киришини чеклаш ҳақидаги қарорга изоҳ берган эди. Унга кўра, яқин кунларда россиялик сайёҳларнинг чегарадан ўтиши чекланади. Россия фуқароларига фақат дўстлари ва қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатга киришига рухсат берилади. Шенген визалари, шу жумладан, бошқа мамлакатларда олинган визалар бўйича транзит тақиқланади.

23 сентябрь куни Финляндия президенти Саули Ниинисте ва Вазирлар кенгашининг Ташқи ва хавфсизлик сиёсати қўмитаси Россия фуқароларининг мамлакатга киришини, шунингдек, уларга виза беришни чеклаш бўйича қарор қабул қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер