Филиппин президенти 2022 йилги сайловларга сайловчиларни рўйхатга олишни 30 октябргача узайтирди

01:37 06 Октябр 2021 Дунё
101 0

Филиппин президенти Родриго Дутерте 2022 йилги президентлик, парламент ва маҳаллий сайловларда сайловчиларни рўйхатга олишни 30 октябргача узайтирди. Бу ҳақида душанба куни Республика Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси чиқарган фармонда маълум қилинган.

109 миллиондан ортиқ аҳолига эга Филиппинда сайловчиларни рўйхатга олиш 30 сентябрда якунланиши керак эди. Сайлов комиссияси сайловчиларнинг рўйхатга олиш муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифларни икки марта рад этди ва бу сайловга тайёргарлик кўришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб даъво қилди. 1 октябрдан номзодлар республикада 8 октябрга қадар давом этадиган сайловда қатнашиш учун ариза топширишни бошладилар.

Филиппинликлар 2022 йил 9 майда бўлиб ўтадиган сайловда президент ва вице-президентни, шунингдек, 300 дан ортиқ қонун чиқарувчиларни ва минглаб маҳаллий ҳукумат амалдорларини сайлайди. Номзодларнинг дастлабки рўйхати октябрь ойининг охиригача эълон қилинади. Ариза берувчиларнинг якуний рўйхати 2022 йилнинг январида, сайлов даври бошланганда тузилиши керак. Вице-президентликка даъвогарлик қилмоқчи бўлган Дутерте сайловларда қатнашишдан бош тортди ва муддати тугагандан сўнг сиёсатдан кетишини эълон қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?