Фидойиларини боши узра баланд кўтараётган азамат юрт

13:42 31 Август 2022 Жамият
307 0

Фото: Халқ сўзи

Айни кунларда мамлакатимизда нафақат шонли тарихимиз, улуғ аждодларимиз, балки бугунги кун фаоллари ва фидойилари ҳам улуғланмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига биноан Фарғона вилоятидан 23 нафар ана шундай фидойилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Фарғона вилояти ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Тадбир аввалида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамият ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бундай эътирофга сазовор бўлганларни вилоят аҳли номидан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

— Таълим тизимига қаратилаётган улкан эътибор туфайли кейинги йилларда юртимизда ёш истеъдодларни тарбиялаш соҳасида ҳавас қиларли ютуқлар қўлга киритилмоқда, — дейди Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг адабиёт фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони билан тақдирланган шоир Баҳодир Исомов. —  Камтарона меҳнатимизнинг шундай юксак баҳоланиши бизни янада руҳлантиради. Машҳур ижодкорларни тарбиялашга илҳомлантиради.

Шунингдек, тантанали тадбирда 56 нафар фаолларга «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони, бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда мамлакатимиздаги санаторийларда даволаниш учун бир марталик бепул йўлланма ҳам топширилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер