FIDE рейтингни янгилади: Нодирбек Абдусатторов нечанчи ўринда?
Жаҳон Шахмат Федерацияси (FIDE) 2025 йил июн ойи учун янгиланган рейтинг натижаларини эълон қилди. Ушбу рейтингда дунёнинг энг кучли 100 нафар шахматчиси орасида 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди.
Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси мақомини норвегиялик Магнус Карлсен (2837) сақлаб қолган бўлса, иккинчи ўринда америкалик Ҳикару Накамура (2804), учинчи поғонада эса ҳиндистонлик Эригаиси Аржун (2782) қайд этилган. Кучли бешликдан Фабиано Каруана (2777) ва Гукеш (2776) ҳам жой олган. ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 2767 балл билан 6-ўринни эгаллади.
FIDE рейтингининг умумий рўйхатида Рустам Қосимжонов 2675 очко билан 47-ўринда, Нодирбек Якуббоев 2659 очко билан 65-ўринда, Шамсиддин Воҳидов 2644 очко билан 81-ўринда қайд этилган. Шунингдек, Жавоҳир Синдоров 2710 рейтинг очкоси билан 29-ўриндан жой олган ва ёшлар рейтингида ҳам юқори поғонада турибди.
Миллий рейтинг рўйхатида эса Нодирбек Абдусатторов биринчи ўринни сақлаб қолган. Унинг ортидан Жавоҳир Синдоров, Рустам Қосимжонов, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов каби тажрибали шахматчилар қайд этилган. Рейтингда, шунингдек, Мухиддин Мадаминов, Мухаммадзохид Суяров, Абдималик Абдисалимов, ва Ортик Нигматовлар ҳам жой олган.
Ушбу натижалар Ўзбекистон шахмат мактабининг изчил ривожланаётганини яна бир бор кўрсатади. Юртимиз вакилларининг халқаро саҳнадаги муваффақиятли иштироклари юртимизда спортга, хусусан, ақл спорти — шахматга берилаётган эътибор самараси эканини кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг