Феруза Содиқова кетма-кет икки карра ЖЧ совриндори

13:16 04 Июнь 2023 Спорт
731 0

Фото: МОҚ

Маҳоратли таеквондочимиз Феруза Содиқова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилмоқда. Ҳамюртимиз Боку шаҳрида ўтаётган дунё биринчилигида ҳам бронза медалини қўлга киритди.

-62 кг вазн тоифасида қатнашаётган Содиқова ярим финал жангида бразилиялик Керолайн Сантос билан жанг қилиб, имкониятни бой берди. Ушбу натижа унга бронза медали қатори жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер