Фавқулодда вазиятларни бартараф қилишда нималарга эътибор қаратиш муҳим?

17:14 22 Май 2022 Жамият
496 0

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш ҳамда тизимни янада такомиллаштириш” мавзуида республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси, ФВВ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқариш хизмати, “Хавфсиз дарё” ДУК масъул ходимлари, Фуқаро муҳофазаси институти, ФВВ Академияси профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Республикамизда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги мавжуд муаммолар, ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш, фавқулодда вазиятлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни қўллаш амалиётини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуман кутилган самараларни берди, десак, муболаға эмас.

Тадбир соҳага оид илғор хорижий тажриба ҳамда технологиялар асосида тизимни инновацион жиҳатдан ривожлантириш, ёшлар ўртасида илмий-ижодий ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш, ўзаро фикр-мулоҳаза ҳамда тажриба алмашишлари учун шароит яратиб бериш, ёшларни фан-техника тараққиёти йўлида бирлаштириш ҳамда ёш олимларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш имконини берди.

Анжуманни Академия бошлиғи, генерал-полковник Қобул Бердиев очиб, илм-фан ҳамда таълим тизимида инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чоралар кўрилаётгани, шунингдек, мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш масаласи долзарб эканлиги алоҳида таъкидлади.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича соҳа ходимлари томонидан самарали чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Ёнғинга қарши курашиш комплекс тизими шакллантирилиб, ёнғин ва авария-қутқарув техника-жиҳозлари ишлаб чиқарилаётгани, бу орқали моддий-техника базаси босқичма-босқич мустаҳкамланаётгани қайд этилди.

— Илм-фан ҳар қандай давлатнинг бугунги куни ва келажагини белгилайдиган муҳим соҳадир, — дейди ФВВ Академияси ўқитувчиси, капитан Мансур Бойхўрозов. — Янги Ўзбекистонда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилаётир.

Академияда ўтказилаётган бу каби анжуманлар ёшларни соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган долзарб масалаларга янада қизиқтириш ва уларнинг назарий билим ҳамда амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлайди.

Фарҳоджон ҲЎЖАЕВ,

ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер