Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолди

15:53 04 Декабрь 2019 Жамият
798 0

2019 йил 2 декабрь куни соат 04:19 лар атрофида Самарқанд шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган хонадонда истиқомат қилувчи 1958 йилда туғилган фуқаро А.Б. Самарқанд вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, уйда ёнғин чиқанлиги тўғрисида хабар берди.

Воқеа жойига бошқарма қутқарувчилари ва ўт ўчириш гуруҳи шахсий таркиби 04:25 да етиб бориб, зудлик билан ёнғинни ўчиришди. Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида тутун билан тўлган хонадон ичидан 2 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган И.Н. ва унинг қизи 2006 йилдда туғилган Г.А. олиб чиқлиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Содир бўлган ҳодиса оқибатида жабланганлар йўқ. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ёнғин уйнинг ҳаммомида электр симларини қисқа туташуви натижасида келиб чиқганлиги тахмин қилинмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер