Фаровон ҳаётга эришиш кимга ёхуд нимага боғлиқ?

13:29 28 Октябр 2021 Жамият
372 0

Олтинкўл. Ушбу туман 2-секторига бириктирилган тўққизта маҳаллада қарийб 35 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг фаровон ҳаёти, қайсидир маънода, сектор раҳбарлари фаолиятига ҳам боғлиқ, десак, адашмаймиз.

Бугун ушбу маҳаллалардаги мавжуд 703 та эҳтиёжманд оилалардан 887 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоси бандлигини таъминлаш бўйича “темир дафтар”га киритилган.

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи якуни билан 670 та оила (95,2 фоизи) “темир дафтар”дан чиқарилиб, ҳозирда қолган 33 та оиланинг доимий даромад манбаи яратиш, дафтардан чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Секторда жами ёшларнинг 371 нафари “ёшлар дафтари”га киритилган. Рўйхатга киритилган 287 нафар ёшнинг ҳар бирига деҳқончилик йўналишида 10 сотихдан, жами 28,7 гектар ер ажратиш, 40 нафарига имтиёзли банк кредитлари бериб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш, 36 нафарини ишга жойлаштириш, 7 нафарига субсидиялар ажратиш орқали “ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

Секторда шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан 6862 нафар 30 ёшдан юқори аёллар хатловининг 2-босқичи ўтказилиб, уларнинг 414 нафари “аёллар дафтари”га киритилган.

— Рўйхатга киритилган 215 нафар ишсиз аёлнинг бандгини таъминлаш, 7 нафарининг имтиёзли банк кредитлари ажратиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш, 4 нафарининг томорқадан фойдаланиш орқали бандилги таъминланган, — дейди Олтинкўл тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Т. Арсланов. — Шу билан бирга, 37  нафар боқувчисини йўқотган, 22 нафар ногиронлиги бўлган шахс, 28 нафар тиббий ҳимояга муҳтож, 8 нафар ҳуқуқий, 30 нафар психологик ёрдамга муҳтож аёлларга ёрдамлар кўрсатилиб, 372 нафар аёллар дафтардан чиқарилган.

Ҳозирги кунда дафтарда қолган аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар давом этмоқда.

Президентимизнинг Андижон вилоятига қилган ташрифида берилган топшириқлари ижроси юзасидан аҳолини ижтимоий ривожлантириш, маҳалланинг ўсиш нуқтаси (драйвери)ни аниқлаш ҳамда инфратузилмасини яхшилашда “маҳаллабай” ишлаш тизими дастлабки натижаларни бера бошлади.

Хусусан, сектордаги оғир маҳалла, деб эътироф этилган “Ўрта” МФЙда 60 та хонадон сектор раҳбарининг ташаббуси билан лидер тадбиркорларга бириктирилиши орқали маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” белгиланди.

Мисол учун, маҳалланинг Нурзиё кўчасида яшовчи К. Ғафуров стол-стул пайвандлаш ва ишлаб чиқариш йўналишида лидер тадбиркор “Шуҳратбек Юксак Ишонч” МЧЖга бириктирилиши орқали иш билан таъминланишига эришилди. Шунингдек, сектор ҳудудидаги “Мубина гранд текстил” МЧЖда ҳозирги кунда 60 дан зиёд фуқаролар тикувчилик ва бошқа йўналишларда бандлиги таъминланган.

Шу жумладан “темир дафтар”га киритилган 12 нафар, “аёллар дафтари”га киритилган 24 нафар, “ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар фуқаролар сектор раҳбарининг тавсияси билан ишга жойлаштирилган.

Сектор ҳудудидаги “Оқтумор” МФЙда жойлашган 27-умумтаълим мактаби 1992 йилда ташкил топган, қуввати 420 ўринли, бу ерда 444 нафар ўқувчи таҳсил олади. Сектор раҳбарининг аралашуви билан 43 млн. сўм пул маблағлари ҳисобига мактабнинг хожатхонаси, шунингдек, мактабнинг ташқи фасад қисмлари ҳамда ички йўлаклари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирланди.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида секторга келиб тушган 112 та мурожаатнинг 75 таси қаноатлантирилиб, 17 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Масалан, “Топтиқ” МФЙ, Зиёли кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар М.Ўришева ва бошқаларнинг мурожаати юзасидан маҳалла ҳудудида жойлашган сув минорасида сектор раҳбарининг топшириғига асосан қурувчи мутахассисларни жалб қилиш йўли билан таъмирлаш ишлари бошланди.

Умуман олганда, бугунги кундан рози ва эртанги кунга ишонч билан яшаши учун фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасида салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Пировард натижа битта: фуқароларда янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларни ҳаётдан рози қилиш, Ватанимиз тараққиётини тамъинлашдир.

 

“Халқ сўзи”.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?