Фармацевтика корхоналари томонидан 1,86 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

16:17 05 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
930 0

Архив фото

Жорий йилнинг 9 ойида юртимиздаги маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан қиймати 1,86 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 113,4 фоизлик ўсиш кўрсаткичлари таъминланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Агентлик директори ўринбосари Алишер Темировнинг қайд этишича, Инвестиция дастурининг 29 та лойиҳаси доирасида 500,9 млрд. сўм, жумладан, 18,6 млн. доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Соҳада қиймати 244,7 млрд. сўмга тенг 6 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши 252 та янги иш ўрни яратилишига асос бўлди.

Яна ютуқлардан бири — 9 ой давомида фармацевтика соҳасида 48,05 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилганидир. Бу режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан 121,7 фоизни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер